Saytga kirish
A'zo bo'lish
Hikoyalar | Qizim eshik ochadi
Kелин-куёв турмуш қурганларининг биринчи кунида эшикни ҳеч кимга очмасликка қарор қилишди.Биринчи бўлиб куёвнинг ота-онаси ёш оилани кўришга келди. Келин-куёв бир-бирига қаради, куёв эшикни очишни истади, лекин қарорлари туфайли шаштидан қайтди. Шундай қилиб, ота-она кўп кутмай қайтиб кетишди.Ўша куни бироз вақтдан кейин келиннинг оиласи келди. Келин-куёв бир-бирига термулди. Келин кўзида ёш билан "бундай қилолмайман", дебэшикни очди. Куёв ҳеч нима демади...Йиллар ўтиб эр-хотин бирин-кетин тўрт ўғил кўришди. Кейин тўрт ўғил ортидан қиз фарзанд дунёга келди. Ота янги туғилган чақалоқ учун катта тантана ўтказишни истади ва ҳамма танишларини таклиф қилди. Хотини эридан нима учун 4 ўғлига бундай тантана ўтказмай, бу сафар бундай қилганини сўради. Эр ўйчан нигоҳ билан шундай жавоб берди:— Чунки қизим менга эшик очади!
Yuklab olish:
TXT format
Bo'lim: Boshqalar
Yozdi: * RASTAMAN (29 Okt 2018, 00:25)
Ko'rilgan: 2556
Reyting: 5
*5 | 0*
Fikrlar: (0)
*Xabar:

Xabar yozish uchun a'zo bo'ling yoki saytga kiring!
Xabar yo'q!
Bosh sahifa
Saytda: 51 | Foydalanuvchilar: 6555